Homiladorlik

Homiladorlik davrida folat ( vitamin B9 ) iste’mol qilish qay darajada muhim ? Foliy kislotasi haqida

Фолат – бу ҳомиладор аёл истеъмол қилиши лозим бўлган энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади.

Фолат ўзи нима?  Фолат бу витамин В9 нинг бошқача номидир. Ҳомиладорлик даврида етарли фолат истеъмол қилиш ниҳоятда муҳим! Ҳомиладор аёл организмда Фолат танқислиги мавжуд бўлса, чақалоқда жиддий туғма нуқсонлар пайдо бўлиш эҳтимоли ниҳоятда ошади. Бунда чақалоқнинг умуртқаси ва мияси зарар кўриши, шунингдек болада инсульт ва юрак касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Фолат боланинг мияси, калла суяги ва умуртқасининг тўғри шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

Ҳомиладорлик даврида фолат муҳимми ёки фолий кислотаси?

Фолий кислотаси нима? Фолат деганда фолий кислотаси тушунилмайди. Фолий кислотаси бу фолатнинг синтетик кўриниши бўлиб, ҳамманинг организми ҳам фолий кислотасини яхши ўзлаштира олмайди. Шунинг учун ҳомиладор аёл Фолий кислотасини эмас, айнан Фолат моддасини истеъмол қилиши мақсадга мувофиқдир. Фолий кислотаси фолатнинг синтетик формаси ҳисобланади. Фолий кислотаси истеъмол қилингач, организм уни фолатга айлантириш учун бир нечта босқичдан ўтказишига тўғри келади. Афсуски, баъзи инсонлар фолий кислотасини яхши ўзлаштира олмайди. Натижада уларнинг организмида ўзлашмаган фолий кислотаси йиғилиб қолади. Ўзлашмаган фолий кислотаси эса баъзи тадқиқотларга кўра инсонда саратон билан касалланиш эҳтимолини оширади.

Ҳомиладор аёл фолат моддасини қанча миқдорда истеъмол қилиши лозим?

Ҳомиладор аёллар ҳар куни 600-800 мкг Фолат истеъмол қилишлари тавсия қилинади. Фолатнинг етарли истеъмоли айниқса ҳомиладорликнинг илк ойларида ниҳоятда муҳимдир. Ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, камида 3 ой олдин (идеалда бир йил олдин) ҳар куни 800-1200 мкг фолат ёки фолатга бой озуқаларни мунтазам истеъмол қилишни бошланг.

Фолат моддасининг табиий кўринишлари

Агар фолатни таблетка ёки капсулада истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, унинг табиий формаларини, яъни қуйидаги кўринишларини танланг:  L формаларини (L forms) L-5 формаларини (L-5 forms) L-Methylfolate calcium L-Methylfolate 6(S) forms Levomefolic Acid Quatrafolic Metafolin Фолатнинг қуйидаги кўринишлари яхши ўзлашмайди:  6(R) forms – фолатнинг 6(R) формалари (кўринишлари) D forms – фолатнинг D формалари (кўринишлари) Табиийки, фолатни табиий озиқ-овқатлардан олиш яхшироқ. Озиқ-овқатлардаги фолат осон ўзлашади, аммо уни етарли ва мунтазам истеъмол қилиш муҳимдир.  Фолат моддасига (Витамин В9) бой озуқалар рўйҳати Фолатга бой озуқаларга қуйидагилар киради: Қора кўзли ловия (black eyed peas): 1 стакан пиширилган қора кўзли ловияда 356 мкг фолат мавжуд. Ясмиқ (lentils): 1 стакан пиширилган ясмиқда 358 мкг фолат мавжуд. Исмалоқ (spinach): 1 стакан пиширилган исмалоқда 263 мкг фолат мавжуд. Аспарагус (asparagus): 1/2 стакан пиширилган аспарагусда 134 мкг фолат мавжуд. Авокадо (avocado): 100 грамм авокадода 122 мкг фолат мавжуд. Брокколи (broccoli): 1/2 стакан пиширилган брокколида 84 мкг фолат мавжуд. Апельсин (orange): 1 дона апельсинда тахминан 47 мкг фолат мавжуд. Салат-латук (lettuce): 1 стакан майдаланган (пиширилмаган) салат баргларида 64 мкг фолат бўлади. Қизил лавлаги (beets): 1 стакан пиширилган қизил лавлагида 148 мкг фолат мавжуд бўлади. Фолатга энг бой озуқалар қуйидагилардир: Жигар: 100 грамм жигарда тахминан 600 мкг (!) фолат мавжуд. Бу миқдор фолатнинг бир кунлик эҳтиёжини қоплайди. Бузоқ жигари Ўрдак жигари Товуқ жигари Жигар фолатга энг бой маҳсулот эканини билиб олдик.

Энг сифатли қора седана ёғи капсуласи

🔹Кўпчиликнинг қийнайдиган гипертонияни олдини олишда;

🔹Қандли диабетга қарши курашишда;

🔹Ревматизм ва бўғим касалликларининг олдини олишда;

🔹Жигар ва буйрак муаммолардан халос этишда;

🔹Турли бактерия, вирус, шамоллаш ва гриппнинг олдини олишда;

🔹 Aллергия, инсон организмида яшаб, соғлом ривожланишга йўл қўймайдиган паразитлардан халос бўлишда;

🔹Иммунитетингизни бақувват қилиб, чарчоқ, ҳолсизлик, уйқусизлик ва ҳазим қилиш тизимини яхшилашда яқиндан кўмаклашади.

Боғланиш ва тўлиқ маълумот

Тел : +998 99 842 88 86

Телеграм : @al_hadaya_2

Расмий саҳифа : www.alhadaya.uz

33140cookie-checkHomiladorlik davrida folat ( vitamin B9 ) iste’mol qilish qay darajada muhim ? Foliy kislotasi haqida

Share with:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Tarjima qilish »